Тошкент ва Наманганда кўчаларга яна Усмон Носир номи берилади

Жамият

image

2022 йилда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонланади. Бу ҳақда кеча, 10 февраль куни Ўзбекистон Президенти имзолаган “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорда белгиланди.

Қарор билан Усмон Носир таваллудини нишонлаш бўйича бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, шоир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар доирасида, жумладан:

•    Усмон Носир ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, унинг қатағон даврида кечган йилларини ўрганиш, ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган қўлёзма асарларининг тақдири ҳақида маълумотлар тўплаш мақсадида ишчи гyруҳ тузилиб, унинг Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Россия Федерациясидаги тегишли архив материаллари билан танишиши учун шароит яратилади;
•    Наманган шаҳрида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилади;
•    Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номи берилади;
•    умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган “Унутмас мени боғим” мавзуида иншолар танлови ўтказилади.

Маълумот учун, Тошкентда Янги Сергели кўчасидан Бобур кўчаси чорраҳасига бўлган йўл Усмон Носир кўчаси ҳисобланади. Шунингдек, Наманган шаҳрида ҳам Усмон Носир кўчаси бор. Шоирнинг номини олган кўча Бобур ҳиёбонига туташади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг