Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Бу қизиқ
−
07 Декабрь 2023
4827Жорий йилнинг 8-13-декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаев маълум қилди.
Билдирилишича, 10-12-декабрь кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17 – 22 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, жорий йил 8-13-декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан,Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейди Ҳабибуллахўжаев.
Эслатиб зтамиз, аввалроқ “Ўзгидромет” раҳбари жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15