Тошкент ва Қобул ўртасида парвозлар кейинги ҳафтадан тикланади – ОАВ

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хорижий оммавий ахборот воситаларида Қобул ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов келаси ҳафтадан тикланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда ҳаво транзити муаммоси ҳал қилингани айтилган. Келгуси ҳафтадан Қобул-Тошкент ва Тошкент-Қобул тўғридан-тўғри рейслари бошланиши керак.

Афғонистон билан парвозлар тикланиши ҳақида маълумот олиш учун Транспорт вазирлиги Матбуот котиби билан боғландик. У бу масала расман ҳал этилмагинини маълум қилди.

Вазирлик вакилига кўра, афғон томони парвозларни шу муддатда тиклашни режалаштирмоқда.

“Ҳозирча бизда бундай маълумотлар йўқ”, деди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакили.

Қайд этиш кераккки, бу масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Қобул шаҳрига ташрифи вақтида кўтарилган бўлиши мумкин. Бироқ Ўзбекистон ТИВ бу ҳақда маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг