Тошкент ва Бухорода ўқишга киритиш эвазига жами 76 млн талаб қилганлар ушланди 

3-саҳифа

image

Фуқарони Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига 5 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишини айтган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида фуқаро М.А. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.ни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига бакалавр йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Бухоро давлат университети талабаси Ю.Ш. фуқаро Б.нинг қўшни Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини ўзи таълим олаётган университетнинг жисмоний тарбия факультетига кўчиртириб бериш эвазига 22 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганида қўлга олинган. 

Шундан сўнг, Ю.Ш. текширув давомида ўз айбига иқрор бўлиб қайтарган 5 миллион сўми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг