Тошкент ва Ангренда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
Жамият
−
20 Май 2021
2880Ангрен шаҳри ва Миробод туманида фуқароларни ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.А. фуқаро О.нинг ишончига кириб, уни 3500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига киритиб қўйишга ваъда бериб, олдиндан 1500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Миробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро П.А. фуқаро С.ни танишлари орқали Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси