Тошкент туманидаги хонадонлардан бири аланга ичида қолди

Жамият

ффффффф

Тошкент туманида ёнғин келиб чиқди. Натижада уйининг 90 квадрат метр майдони ёнган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлик бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 22 октябрь куни соат 02:12 да Тошкент тумани Аҳилобод кўчаси 117-уйида ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари  ва 1 та ёрдамчи сув ташувчи махсус техника жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:11 да ўраб олиниб, соат 03:21 да бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 90 квадрат метр майдони, уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари ёнғиндан зарарланган. Уйнинг 150 квадратметр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларидаги қисқа туташув экани айтилмоқда. 

Мазкур ҳолатда тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент туманида ёнғин келиб чиқди

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар