Тошкент тумани суди судьяси вафот этди
Жамият
−
15 Октябрь 2020
10923Жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани суди судьяси Адҳам Қодирқулов вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Олий суд жамоаси Қодирқуловнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига таъзия билдирган. Аммо судьянинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.
Бундан аввал Яшнобод туман судининг ёш ходими Шаҳбоз Турғунбоев, Қораўзак туман суди раиси Муҳамметдин Ниетуллаев, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов вафот этгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси