Тошкент–Термиз йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Жамият

image

Ўзбекистон бўйлаб бир қатор йўналишдаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабарига кўра, темир йўл изларини таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси асосида “Алатун — Негуз” темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. 

24-25 ноябрь куни 80-сонли “Тошкент — Термиз” поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 25-26 ноябрь куни 79-сонли “Термиз — Тошкент” поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови бекор бўлганлиги сабабли 681-сонли “Сариосиё-Тошкент” поездида ҳам 25-26 ноябрь кунлари иккита  рейс амалга оширилмайди.

Ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар пули тўлиқ қийматда қайтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

378

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг