Тошкент-Термиз йўлида “Зил” ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 16 апрель куни соат 10:35 да Тошкент-Термиз йўлида "Зил-130" русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.     

Маълум қилинишича ҳодиса Тошкент-Термиз М-39 автомагистрал йўлининг  832-километрида (Янгийўл тумани Нуробод МФЙ ҳудидан ўтган қисмида) содир бўлган.   

Қайд этилтишича, ёнғин "Зил"нинг мотор ва кабина қисмида  юзага келган ва 10:54да батамом ўчирилган.

Мазкур ёнғин оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин сабаби ва зарари ўрганилмоқда.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

411

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг