Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги рейслар бекор қилинди
Жамият
−
19 Июль 2021 10243 1 дақиқа
Жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY 301/302 рейслари коронавирус сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда “Uzbekistan airways” Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу рейснинг бекор қилинишига Ўзбекистоннинг Исроил фуқаролари учиши мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабаб бўлган.
Хабарга кўра, “Uzbekistan airways” вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраб, бекор қилинган рейслар бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил жорий йилнинг 12 июлидан ўз фуқароларига коронавирус сабаб Ўзбекистон, шунингдек Беларусга боришни тақиқлаганди.
Live
Барчаси1 февраль куни Рафаҳ ўтиш пункти очилади
30 Январь