Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар йўлаги ташкил этилади
Жамият
−
31 Январь 2023
4007Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш давомида маълум қилинди.
Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилган ҳамда эндиликда автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилиши режалаштирилган.
Шундан келиб чиқиб, вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;
- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли вилоятларнинг Транспорт бош режасини тузишда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси