Тошкент шаҳрида бир неча кўчалар вақтинча ёпилди 

Жамият

image

Бугун, 13 сентябрь куни МДҲ ўйинларида қатнашган ўзбекистонлик спортчиларни кутиб олиш маросими сабабли Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида соат 21:00 дан 24:00 гача ҳаракатланиш қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Булар:

  • Сергели тумани Қумариқ кўчаси Қумариқ 7-тордан ТХАЙгача бўлган оралиқ 3-аэропорт майдонигача бўлган қисми,
  • И.Каримов бўлаб Олмазор кўчасигача, 
  • Шайхонтоҳур тумани Олмазор кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган оралиқ тўлиқ чекланади,
  • вақтинча Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, А.Навоий ва А.Темур ҳиёбони олди кўчаларида ҳаракат чекланади.

Маълумот ўрнида, Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 91 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза медалга сазовор бўлди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг, энг юқори иккинчи кўрсаткичдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг