Тошкент шаҳри чегаралари ўзгариши маълум қилинди
Жамият
−
25 Июль 2021
11566Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг жорий йил 23 июлдаги қарори билан шаҳарнинг чегаралари ўзгартирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Кадастр бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилади:
Ҳудудлардаги ўзгаришлар қуйидагича:
- Сергели тумани таркибига Зангиота туманидан 1 827,1 гектар;
- Бектемир тумани таркибига Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар ва Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар;
- Мирзо Улуғбек тумани таркибига Қибрай туманидан 2 294,6 гектар;
- Яшнобод тумани таркибига Қибрай туманидан 2 107,4 гектар ер майдони қўшилади.
Бундан ташқари:
- Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Зангиота тумани;
- Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилади.
Эндиликда, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь