Тошкент шаҳар прокурори “Наврўз” истироҳат боғида ёшлар билан учрашди

Бизнес

image

Жорий йилнинг 23 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” истироҳат боғида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Aбдулазиз Назиров, Шайхонтоҳур туман сектор раҳбарлари, тумандаги ёшлар етакчилари ҳамда 2 000 га яқин ёшлар иштирок этди.

Учрашувда битирувчи ва иқтидорли ёшлар билан савол-жавоблар ўтказилди. Қизғин ўтган савол-жавобларда Тошкент шаҳар прокурори ҳамда Шайхонтоҳур тумани сектор раҳбарлари ёшларнинг саволларига жавоб берар экан, ёшларга ўзларининг маслаҳатлари ва таклифларини ҳам бериб ўтишган.

Учрашув давомида, ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг 21 нафарига “Ёшлар дафтари” жамғармаси орқали ажратилган меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар, жумладан 12 нафар ёшларга ахборот технологиялари ва дастурлаш ишларини амалга ошириши учун замонавий ноутбуклар, 9 нафар ёшларга эса тикувчилик фаолиятини амалга ошириш учун тикув машиналари топширилди. Ёшлар ушбу совғаларни Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимовдан қабул қилиб олди. 

Ёшлар ишлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошкармаси матбуот хизмати


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг