Тошкент шаҳар ХТБга янги бошлиқ тайинланди

Жамият 4615
image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, шунингдек, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарда таъкидланишича, Козимжон Ҳасанов ушбу лавозимга тайинланган. 

Маълумот ўрнида, Козимжон Ҳасанов 1997 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини, 2000 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури – ўқув ишлари координатори, Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицейи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махус, касб-ҳунар таълими маркази ва қатор хусусий мактабларда раҳбар лавозимларида фаолият юритган.

Айни вақтда пойтахт Тошкентда мактабларида бошқа ҳудудлардагига нисбатан яхшироқ шароитлар яратилганига қарамай, уларда олий таълим муассасаларига кириш бўйича ўртача кўрсаткич 116 та мактабда 10 фоиздан, 152 та мактабда 20 фоиздан кам. 

QALAMPIR.UZ'даги маълумотларга кўра, Козимжон Ҳасановнинг Тошкент шаҳар ХТБ бошлиғи лавозимига тайинлов жорий йилнинг 21 ноябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан амалга оширилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
t
×