Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
21 Сентябрь 2021
7954Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берган.
Дилмурод Мирсодиқов бошқарма бошлиғи ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажаради.
Тайинловга қадар полковник Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, Дилмурод Мирсодиқов 1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йили Ўзбекистон ИИВ Академиясини тамомлаган
Ички ишлар органлари тизимидаги фаолиятини 2000 йили Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими терговчиси сифатида бошлаган. 2010 йилга қадар Шайхонтоҳур тумани ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов бўлинмаларида турли лавозимларда ишлаган.
2010-2014 йилларда Ўзбекистон ИИВ Тергов бош бошқармаси (ҳозирги Тергов департаменти) да бўлим бошлиғи сифатида, 2014 йилдан 2019 йилгача Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
2019 йил апрелидан августигача Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари — тергов бўлинмаларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи эди.
LiveБарчаси