Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъсулларидан бири вафот этди
3-саҳифа
−
12 Август 2021
19202Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари котибияти мудири вафот этди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, котибият мудири Малика Расулова бугун, 12 август куни 52 ёшида вафот этган.
Маълумот ўрнида, Малика Расулова 1969 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
Малика Расулова 1991-2004 йилларда Олмазор туманидаги 185-мактаб ўқитувчиси, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директорининг ўринбосар;
2004-2009 йилларда Олмазор тумани ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси бош мутахассиси;
2009-2014 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти бош мутахассиси;
2014-2016 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти мудири лавозимларида фаолият юритган.
У 2016 йилдан ҳозиргача Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти мудири ўлароқ ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь