Тошкент прокурори ва ИИББ бошлиғи “жиноятчилик ўчоғи”га борди

Жамият

image

Кеча, 4 декабрь куни Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатов Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш учун пойтахтнинг жиноятчилик ўчоғига айланган жойига борди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг ёзишича, Қосимов ва Тошпўлатов Бектемир туманида жойлашган “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори” АЖ, “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ ҳамда “Компасс” савдо мажмуасига бориб, туман масъуллари иштирокида мазкур ҳудудларнинг жиноятчилик ўчоғига айланганини танқидий муҳокама қилган.

Муҳокама давомида жиноятларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши юзасидан топшириқлар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2041

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг