“Тошкент-Остона-Тошкент” йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди
Local
−
05 March 2019 6508 1 minute
Ўзбекистоннинг “Uzautotrans Service“ МЧЖ ва Қозоғистонинг “КазАвтоТранс“ корхонаси “Тошкент- Остона-Тошкент” йўналишида мунтазам халқаро автобус қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” маълум қилди.
Мазкур йўналиш масофаси 1646 км бўлиб, йўловчилар 27 соат 30 дақиққада манзилига етказилади. Йўл ҳақи 312 000 сўм этиб белгиланган. Мазкур йўналишда Қозоғистон томонидан VANHOOL Ўзбекистон томонидан эса замонавий YUTONG автобуслари хизмат кўрсатади.
Остонадан автобуслар Қозоғистон вақти билан 15:00, 16:00, 17:00, 18:00да йўлга чиқади. Пойтахт Тошкентдан эса 12:00, 14:00, 16:00, 18:00 да жўнаб кетади. 10 март кунидан эътиборан мазкур йўналишда ҳар куни 1 тадан рейсни амалга ошириш режалаштирилган. Келгусида эса қатновларни кунига 4 маротабага етказиш кўзда тутилган.
Мазкур йўналиш бевосита Қозоғистонинг Қарағанда шаҳри орқали ўтади. Айнан бу ерда ҳам йўловчиларни тушириш ва олиш назарда тутилган. Қарағанда шаҳригача йўлкира нархи 260 000 сўмни ташкил этади.
Шу кунга қадар Қозоғистон Республикасига “Тошкент-Чимкент“, “Тошкент-Олмаота, “Тошкент-Қизил Ўрда“, “Тошкент-Туркистон“, “Нукус-Ушкунур“, “Чирчиқ-Ушкунур“ йўналишларида қатновлар амалга оширилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August