Тошкент, Наманган ва Бухорода 36 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бугун, 14 июнь куни Тошкент шаҳрида 22 нафар, Бухорода 10 нафар ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2755 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1897 нафари соғайди. Айни пайтда Тошкентдаги даволаш муассасаларида 847 нафар инфекцияга чалинган бемор даволанмоқда. 

Бухорода эса шу пайтгача 475 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун вилоятда шифо топганларнинг сони 467 нафарга етди. Шу кунларда бухоролик шифокорлар 8 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда. 

Наманганда эса жами касаллик қайд этилганлар  сони 273 нафар бўлиб, эндиликда шундан 258 нафари тузалди. Беморлардан 4 нафари вафот этган эди. Айни пайтда бу худудда даволанаётганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун ҳозирги соатгача мамлакатда коронавирус инфекциясидан 36 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар 3910 нафарга етди. Инфекцияга чалинганлар сони эса 4994 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг