Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади
Жамият
−
15 феврал 2021 5307 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 февраль кунидан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур поездлар ҳафтада икки марта, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр