Тошкент метросининг 7-бекати вақтинча ёпилади

Жамият 8019
image

Жорий йилнинг 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар Тошкент метроси Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекати ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа йўлининг 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 7-бекат 2022 йил 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати “Дўстлик-2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, 2022 йил 11 июль кунидан августга қадар Ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3.1
t
×