Тошкент метросида поезд тоннелда тўхтаб қолди

Жамият

image

Бугун, 26 сентябрь куни Тошкент метросининг “Чилонзор” йўналиши “Буюк Ипак йўли” бекатига кириб келишда техник носозлик сабаб поезд тўхтаб қолди.

“Тошкент метрополитени” ДУК маълумотига кўра, “Буюк Ипак йўли” бекатига кириб келишда 15-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган.

Натижада ушбу ҳаракат таркиби 7 дақиқа давомида тоннелда тўхтаб қолган. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поезд нозими томонидан “Чилонзор” йўналишидаги поездлар ҳаракати мувофиқлаштирилган ҳамда ҳаракат таркиблари бекатларда жадвал бузилмаслиги учун белгиланган йўриқномага асосан вақтинчалик тўхтатилган.

Машинисти томонидан бажарилган техник ишлар натижасида 15-сонли маршрут ҳаракати давом этган.

Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made