Тошкент марказидаги икки кўча вақтинча ёпилади

Жамият

image

Эртага, 6 февраль куни Тошкент марказидаги айрим кўчалар вақтинча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кўчалар “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остидаги ватанпарварлик фестивалининг ўтказилиши муносабати билан 6 февраль соат 13:00 дан 7 февраль куни соат 22:00 га қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади.

Кўчалар рўйхати:

— Зарафшон кўчаси - Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида; 

— Истиқлол кўчаси - Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг