Тошкент марафони Париж Олимпиадасига йўлланма беради

Спорт

image

Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида 12 март куни ўтказиладиган V Тошкент Халқаро марафонига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2200 нафардан ортиқ кўнгилли Тошкент марафонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Рўйхатга олиш якунига қадар бу рақамлар 5000 нафардан ошиши, пойгаларда 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. 

Шунингдек, матбуот анжуманида мусобақа Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясидан ташриф буюрадиган экспертлар томонидан назорат қилиниши ва баҳсларда Париж-2024 нормативини бажарган атлетлар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиши мумкинлиги таъкидланди.

Тошкент марафони қуйидаги масофаларда ташкил этилади:

– Классик марафон (42 км, 195 м);
– Ярим марафон (21 км, 97,5 м);
– 10 кмга югуриш;
– 3 кмга югуриш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг