Тошкент кўчаларида йигит нега яланғоч юргани маълум бўлди

Local

image

Кеча Telegram ижтимоий тармоғида кундузи аҳоли гавжум кўчада ёш бир йигитни кийимсиз ҳолатда юргани акс этган видео тарқалди. Бу вазиятга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат белдирди.

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг 10 август куни тахминан соат 16:30 да Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида 22 ёшли жиззахлик Ислом Х. кийимсиз юрганлиги аниқланган. Ҳудудда хизмат олиб борган ИИВ ходими йигитни кўриб қолиб, ҳудудий бўлинмага хабар берган. 

Воқеа жойига ППХ автоэкипажи ва профилактика инспектори етиб келиб, Исломни Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБга олиб боришган. 22 ёшли фуқаро билан суҳбат давомида у маст ҳолатдалигида ва яқин таниши билан жанжаллашиб қолганини айтган. Жанжалдан сўнг у ўз кийимларини ечиб, кўчада сайр қилишни бошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ислом Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддаси (“Майда безорилик”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

3481

Rating

3

Rate this article

Share with your friends