Тошкент хорижликлар яшаши учун энг арзон шаҳарлар рўйхатига кирди

Жамият 3979
image
-

Тошкент чет элликлар яшаши учун энг арзон шаҳар сифатида Mercer компанияси тузган “Cost of Living Survey”  рейтингида дастлабки ўнталикка кирди. 
 
Қайд этилишича, Анқара, Бишкек ва Душанбе хорижликлар яшаши учун энг арзон шаҳарларнинг биринчи учлигидан жой олган. Кучли ўнталикка Жазоир, Тунис, Истанбул, Карачи, Исломобод, Олма-Ота ва Тошкент кирган.

Туркманистон пойтахти Ашхобод ва Россия шаҳарлари рейтингга киритилмаган.

Гонконг хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳар сифатида тан олинган. Энг қиммат шаҳарлар ўнталигига Тель-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио, Пекин ва Швейцариянинг тўртта шаҳри: Цюрих, Женева, Базель ва Берн киритилган.

Рейтинг дунёнинг йирик шаҳарларида ишлаётган хорижлик мутахассислар ўртасида ўтказилган сўров асосида тузилган.

Тадқиқот муаллифлари шаҳарларни 200 дан ортиқ товар ва хизматлар, жумладан, уй-жой ижараси, жамоат транспорти, озиқ-овқат, кийим-кечак ва кўнгилочар хизматлар нархидан келиб чиқиб баҳолаган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3.2
t
×