Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллашди
Бизнес
−
04 Октябрь 2021
17077Кеча Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросимида, унинг иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди. Мурожаатни машҳур рус кинорежиссёри ва продюсер Тимур Бекмамбетов ўқиб эшиттирди.
"Ипак йўли дурдонаси" кинофестивали иштирокчилари мамлакатимиз раҳбарига ушбу афсонавий киновестивални қайта тиклангани учун ўз миннатдорчилигини билдиришди.
"Қарийб чорак асрлик танаффусдан сўнг, сизнинг ташаббусингиз билан қайта тикланган "Ипак йўли дурдонаси" 13-халқаро кинофестивали элликка яқин мамлакат киноижодкорларини жамлади. Ҳафта давомида Ўзбекистон экранларида жаҳон кинематографиясининг сўнгги йилларда суратга олинган энг сара асарлари намойиш этилди, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашилди, ёшлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Фестиваль туфайли дунёни қамраб олган пандемия сабабли бир-бирини узоқ вақтдан бери кўрмаган инсонлар яна учрашишди, узоқ кутилган дўстона учрашувлар ва янги танишувлар бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу кинофестиваль Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари Тошкент халқаро кинофестивалининг барча анъаналарини ўзида мужассам этганини ва халқаро талаблар ва стандартлар асосида юқори савияда ўтказилганини мамнуният билан қайд этмоқчимиз", дейилади мурожаатда.
Иштирокчилар, Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ва ислоҳотларни қайд этдилар.
"Ўзбекистон вилоятларига саёҳат давомида шаҳарлар қиёфаси ва мамлакатингиз қандай даражада ўзгарганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Биз ўзбек халқининг меҳмондўстлигига, самимийлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Айниқса, ёшлар ва уларни қўллаб-қувватлаш учун Сиз яратган шароитлар бизда катта таассурот қолдирди.
Биз, соҳа вакиллари сифатида, кино саноати ва кинематографияни қўллаб-қувватлаётганингиз, жумладан, яқинда 100 йиллигини қарши оладиган "Ўзбекфильм" студиясининг қайта тикланиши, техник жиҳозланиши, Бутунроссия давлат институти филиалининг очилиши, Кино фондининг қайта тикланиши ва ўзбек фильмларининг эталон нусхаларини қайтарилганлиги учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.
"Айниқса, Ўзбекистонда бошқа давлатлар билан ҳамкорликда кино ишлаб чиқаришнининг яхши анъаналари қайта тикланганини, жумладан, бўлиб ўтган кинофорумнинг ўзида 10 дан ортиқ муҳим ҳужжатлар имзоланганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, эришилган келишувлар кинематография соҳасидаги халқаро ҳамкорликка янги туртки беради", - дейилади мурожаатда.
Хулоса қилиб айтганда, кинофестиваль иштирокчилари Ўзбекистон кино саноати дунёдаги энг ривожланган тармоқлардан бирига айланиши учун барча саъй -ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.
Таъкидлаш жоизки, Президентга мурожаат "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали делегациялари иштирокидаги форумида бир овоздан қабул қилинди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси