Тошкент халқаро аэропортида юк аравалари етишмовчилиги кузатилмоқда

Жамият

image

Бугунги кунда Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо кузатилмоқда. “Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бу вазият аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган “Abadiya Trade” компанияси томонидан шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши муносабати билан юзага келган.

Айни пайтда “Uzbekistan Airports Handling” компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Яқин кунларда аэропортга 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутилмоқда. 

“Унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беришади”, дейилади компания хабарида.

“Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган ва муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этишга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг