Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади

Жамият 2791
image

Uzbekistan Airports компанияси пойтахт аэропортидан учаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадаси 10 июлдан очишни маълум қилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Бунда:

  • Тошкент халқаро аэропорти билан шартнома имзолаган лицензияга эга таксилар;
  • Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг аризасига кўра, туристик автобуслар ҳамда микроавтобуслар;
  • VIP ва Business Lounge орқали хизмат кўрсатиладиган хориж делегациялари автотранспорт воситаларига эстакада бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилади.

Тошкент халқаро аэропортига эстакада орқали ўтиш қоидалари қуйидагича:

  • Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;
  • Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;
  • Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;
  • Таксилар учун эстакада бўйлаб бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни  қисқа муддатда тушириш вақти 5 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 5 дақиқа учун тўлов ундирилади;
  • Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 3
t
×