Тошкент ИИББ жанжалдан кейин комага тушган талаба ҳақида маълумот берди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда Санъат институти талабаси 5 кундан бери комада қолаётгани ҳақидаги хабар ва суратга муносабат билдирди.

Хабарларда комадаги йигитни курсдошининг укаси “туртиб юборгани” айтилган.

Пойтахт ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 12:30 ларда 18 ёшли Мадамин А. ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси 20 ёшли Жаҳонгир А. ўртасида келиб чиққан можаро жанжалга айланган. Мадамин А. қўл жанги усулини қўллаган, натижада иккаласи ерга йиқилган. Йиқилиш жараёнида Жаҳонгир А. бетон тўсиққа боши билан урилган. Оқибатда у тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Мадамин А. жиноят ишига гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган. Тергов давом этмоқда.

Шунингдек, маълум қилинишича, ҳозирда Жаҳонгир А. жарроҳлик амалиётидан ўтган ва кома ҳолатидан чиққан, шифокорлар унинг аҳволини мўътадил деб баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба жанжал

Баҳолаганлар

1475

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг