БМТ Тошкент декларациясини 56 йил ўтиб тан олди

Жамият

image

Тошкент декларацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди. Бу ҳақда “Дунё”  ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тошкент декларацияси, БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинган.

Ҳужжат БМТнинг 6 та расмий тили – инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилиниб, барча аъзо давлатлар ва БМТнинг ихтисослашган муассасаларига тарқатилган.

“Мазкур ҳужжатнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида қабул қилиниши Ўзбекистоннинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганидан далолатдир”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 1966 йил Собиқ Иттифоқ Вазирлар Кенгашининг раиси Алексей Николаевич Косигин ташаббуси билан Покистон Президенти Муҳаммад Айюбхон ва Ҳиндистон Бош вазири Лаъл Баҳодир Шастри Тошкентда учрашган. Учрашув якунида Тошкент декларацияси имзоланган.

Мазкур учрашув 1965 йилнинг август-сентябрь ойларида Кашмир ҳудудида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида рўй берган қуролли тўқнашув туфайли юзага келган кескинликни тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида уюштирилган.

Тошкент декларацияси бу хусусда бир қанча амалий тадбирларни кўзда тутган. Жумладан, ҳар иккала мамлакат қуролли кучларини қуролли тўқнашувдан олдин эгаллаб турган жойларига қайтариш, дипломатик ваколатхоналар фаолиятини, ҳар икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо муносабатларини тиклаш белгиланган. Тошкент декларацияси Ҳиндистон билан Покистон муносабатларидаги жанжалли масалаларни тинч йўл билан ҳал этишга асос бўлган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг