Тошкент давлат стоматология институтига янги ректор тайинланди

Жамият

image

Жорий йилнинг февраль ойидан бери бўш турган Тошкент давлат стоматология институти ректори лавозими тўлдирилди. Тиббиёт фанлари доктори Нодир Қодирович Ҳайдаров институтга ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Нодир Ҳайдаров 2010 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тошкент давлат стоматология институти “Неврология ” кафедраси мудири, Тошкент давлат стоматология институти болалар стоматологияси факультети декани лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилда Халқ депутатларининг Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган.

Институтнинг аввалги ректори Жасур Ризаев февраль ойида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодир Ҳайдаров

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар