Тошкент давлат стоматология институти ва Россиянинг МОНИКИ институти ўртасида шартнома имзоланди

Жамият

image

Мамлакатимизда миллий тиббиёт таълимини модернизация қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек таълим олаётган ёшларга етарли шарт-шароитлар яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда Тошкент давлат стоматология институти Россия Федерациясининг етакчи клиник-тадқиқот институти МОНИКИ билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

МОНИКИ институти 175 йиллик тарихга эга бўлиб, шифокорлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот изланишларини ўтказиш, илғор инновацион даволаш-ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишда етакчилик килмоқда.
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи тиббий олий таълим муассасалари ҳамкорлигидан кутилаётган натижа деб қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: 

Республика тиббиёт-санитария муассасалари учун юқори малакали тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашни ташкил этиш; 

узлуксиз касбий таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш; 

тиббиёт соҳаси илм-фанини, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасигача ривожлантириш, уларни глобал илмий майдонга интеграция қилинишини таъминлашдан иборат.

Модернизациялаш жараёнлари, таълим ва фан соҳасидаги амалий фаол халқаро ҳамкорлик ҳамда уни амалиётга жорий қилиш интеграциялашувсиз амалга ошириб бўлмайди. Тошкент давлат стоматология институти ҳам таълим ва фан соҳасида жаҳон талабларига мос равишда юқори малакали ва рақобатбардош тиббиёт кадрларини тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда.

 

Тошкент давлат стоматология институти матбуот хизмати.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг