Тошкент давлат стоматология институти талабалари Россияда ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиб бўлди

Бизнес

image

Жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари Россиянинг Жанубий Урал давлат тиббиёт университетида “Стоматология микрoскоп остида” халқаро талаба – ёшлар Олимпиадаси бўлиб ўтди. Халқаро олимпиададан кўзда тутилган мақсад, дунёдаги стоматология йўналишидаги талабаларнинг когнитив тадқиқот ва ижодий фаолиятини рағбатлантириш, уларни компетентлигини синаш ва рақобатдорлигини оширишдан иборат эди.

Тошкент давлат стоматология институти “Стоматология” факультети талабалари Мафтуна Алишеровна Эшонхўжаева “Энг яхши терапия” номинацияси мутлоқ ғолиби ва Мирзоир Мираббос ўғли Мирсоатов бутунжамоа беллашуви хисобида фахрли 2-ўринга сазовор бўлдилар.

Институт талабаларини жаҳон миқёсида ўтказилган танловларда ғолиб бўлиши, юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида, ҳусусан, олий тиббий таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатларнинг ижобий натижаси бўлиб, бўлажак мутахассисларни касб маҳоратларини эгаллашга, илм-фан соҳасида эгаллаётган назарий билимларни амалиётга татбиқ этишда етарли шароитлар яратилганликдан далолатидир.

Тошкент давлат стоматология институти Ахборот хизмати


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг