Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этиш таклиф қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент давлат техника университетидаги факультет негизида янги Энергетика университети ташкил қилиш таклиф этилди. Шу мазмундаги петиция “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилди.

“Сўнгги йилларда энергетика соҳасидаги ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда тизимда мавжуд бўлган муаммолар ҳам талайгина. Сўнгги йилларда юртимизда янги ишлаб чиқариш объектларининг ишга туширилиши янги электр қувватларининг ташкил этилишига эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртимиздаги энергетика соҳаси учун билимли ва малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини янада долзарб қилиб қўймоқда”, дейди мурожаат муаллифи.

Қайд этилишича, энергетика соҳаси учун кадрлар Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультетида тайёрланади. Муаллифнинг ўз тажрибасидан келиб чиқиб таъкидлашича, сўнгги йилларда кадрларнинг билими ва савияси талаб даражасида бўлмай қолган.

“Юқоридаги фикрлар энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлаш заруратини назарда тутади. Ўзбекистон энергетика тизимидан бир неча баробар кичик бўлган қўшни Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон энергетика тизимида ушбу соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашга мўлжалланган Энергетика университетлари фаолият юритмоқда. Нафақат энергетика соҳасида, балки барча йўналишларда ҳам кадрлар асосий ҳал қилувчи куч эканлигини унутмаслигимиз керак ва асосий эътиборни тизимнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш билан бирга, кадрларни тайёрлаш сиёсатига ҳам алоҳида қаратишимиз зарур”, дейди петиция муаллифи.

У юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультети негизида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузурида Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этишни таклиф қилган.

Жамоавий мурожаат ҳозиргача 194 та овоз олган. Мурожаатга овоз бериш муддати тугашига яна 70 кун бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг