Тошкент божхона бошқармаси раҳбари лавозимидан озод этилган
Жамият
−
27 Июль 2020
11828Давлат Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи Ботир Аҳматжонович Дадаматов лавозимидан озод қилинган. Президентнинг тегишли фармойиши 23 июль куни имзоланган.
Аммо Божхона қўмитаси бу ҳақда хабар бермаган. Орадан эса 4 кун ўтиб кетди. Балки бошқармага янги раҳбар ҳам тайинланиб бўлгандир.
Жорий йилнинг февраль ойида Давлат божхона қўмитаси Раиси Муроджон Азимов Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ўтказган навбатдан ташқари йиғилишда 10 нафар ходим лавозимидан озод қилинганди.
LiveБарчаси