Тошкентда аёл 8-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
15 Сентябрь 2021
13318Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида бир аёл тўққиз қаватли бинодан ўзини пастга ташламоқчи бўлди. У саккизинчи қаватнинг подъезди деразасига чиқиб олганди. Бу ҳақда ИИВнинг “Постда” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг Бошлиқ маҳалласи 3-уйнинг олдига келган ички ишлар органлари ходимлари 8-қаватга чиққан. Улардан бири подъезд ойнасидан пастга сакраб ўз жонига қасд қилишга уринаётган аёл билан эҳтиёткорлик билан муносабатга киришган ва уни гап билан чалғитиб, қўлидан маҳкам ушлаб, подъезд томонга тортиб олган.
Ёрдамга келган ходимлар аёлнинг руҳий ҳолатини ўрганиб, тиббиёт бирлашмасига олиб кетган.
LiveБарчаси