Тошкент аэропортида жанжал кўтарган Россия фуқароси қамалди (видео)

Crime

image

Кеча, 12 май куни россиялик эркак самолётда жанжал кўтариб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, соат 15:40 лар атрофида Россия фуқароси – 39 ёшли А.М. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Тошкент–Москва йўналишида учишга тайёргарлик кўраётган рейс бортида жанжал кўтарган. У жамоат тартибини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақорат қилган.

“Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели судига тақдим қилинган”, дейилади суд ҳужжатида.

Суд қарори билан А.М.га нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси, шунингдек 340 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends