Тошкент аэропортида йўловчи тиллаларни протез ичига яшириб олиб ўтмоқчи бўлди

Жамият

image

Тошкент халқаро аэропортида қўл протези ичига заргарлик буюмларини яширган йўловчи фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
 
Қайд этилишича, хориждан учиб келган йўловчилар орасидаги имконияти чекланган шахслардан бирининг “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортган. 

Шундан сўнг, ушбу шахс божхона постидаги боди-сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилганида, ўнг қўлига ўрнатилган протез орасига 75 гамм оғирликдаги қиймати 23,6 млн сўмлик заргарлик буюмлари яширилгани аниқланган.
 
Айни шу рейсда учиб келган яна бир йўловчи эса 58 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини чўнтакларига яширганча яшил йўлакдан ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинган. Мазкур тилла тақинчоқларнинг умумий қиймати эса салкам 15,8 млн сўмни ташкил қилган. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг