Тошкент аэропортида афғонистонликлар сохта паспорт билан ушланди

Жамият

image

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Лондонга сохта Британия паспортлари билан учиб кетишга уринган етти нафар Афғонистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 август куни йўловчилар орасида паспорт текшируви ўтказилаётган пайтда “Тошкент-Лондон” йўналишининг навбатдаги НУ-201 рейси бўйича Тошкент халқаро аэропортида Буюк Британия фуқаролари паспортини тақдим этган етти нафар йўловчи рейсдан олиб чиқилган.

Текширув чоғида парвоздан тўхтатилган йўловчилар ўзларини Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари деб таништирган. 

Аниқланишича, улар Тожикистонда бўлган вақтларида Буюк Британия фуқароларининг қалбаки миллий паспортларини ноқонуний равишда қўлга киритган ва Ўзбекистон орқали Лондонга учиб кетмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2 ва 3-қисмлари “б” банди, шунингдек, 223-модда 2-қисми “б” ва “в” бандлари билан 25-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш; бир гуруҳ шаҳслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда Ўзбекистондан чет элга ноқонуний чиқишга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти

Баҳолаганлар

554

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар