Тошкент аҳолисини сув билан таъминловчи иншоотда носозлик юз берди

Жамият

image

Тошкент аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ маълум қилди.

Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик  сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. 2-3 соатда  Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг