Тошкент 2022 йилдаги арзон шаҳарлар рўйхатига кирди

Жамият

image

Ўзбекистон пойтахти Тошкент энг арзон шаҳарлардан бири бўлган. У “The Economist Intelligence Unit” (EIU)  ташкилоти томонидан ҳар йили эълон қилинадиган Жаҳон бўйлаб яшаш нархи индекси рейтингидаги 172 та шаҳар ичидан 168 ўринни эгаллаган.

Бу йилги индексга кўра, бутун дунёда ўртача яшаш нархи 8,1 фоизга ошган. Бунга Украинадаги уруш ва пандемиянинг узоқ давом этаётгани каби омиллар сабаб бўлган. 

“Украинадаги уруш, Ғарбнинг Россияга нисбатан санкциялари ва Хитойнинг “ноль-COVID” сиёсати таъминот занжири муаммоларини келтириб чиқарди. Бу эса фоиз ставкаларининг ошиши ва валюта курсининг ўзгариши билан биргаликда бутун дунё бўйлаб ҳаёт нархининг инқирозига олиб келди”, дейди EIU’нинг яшаш нархи индекси раҳбари Упасана Дутт.

Қайд этилишича, 172 та шаҳар бўйича ўртача нархларнинг ўсиш даражаси охирги 20 йил ичида энг юқориси бўлган. Ўтган йил каби бу йил ҳам шаҳарларда бензин нархининг ошиши кучли бўлган, лекин шаҳарликлар учун озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва уй-рўзғор буюмлари қимматлашгани яшаш қиймати индексига катта таъсир қилган.

Шундай қилиб, энг қиммат йилдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги билан танишинг:

1.  Сингапур ва Нью-Йорк
2.  Тель-Авив
3.  Гонконг
4.  Лос-Анжелес
5.  Цюрих
6.  Женева
7.  Сан-Франциско
8.  Париж
9.  Копенгаген
10.  Сидней

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made