Тошкент ҳокимлиги 16 январгача текин ош тарқатишини эълон қилди. Кимларга?

Жамият

image

2018 йилдан буён Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошқарувида бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги давом этаётган аномал совуқ кунларда, 16 январгача аҳолига текин ош тарқатишга қарор қилди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Telegram’даги саҳифасида маълум қилинди. 

“Айни кунларда пойтахтимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12 дан 16 январга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугун, 12 январь куни соат 17:00 дан бошлаб Шайхонтоҳур туманидаги “Versal” ва Чилонзор туманидаги “Афруз” тўйхонасида, соат 18:00 дан бошлаб Учтепа туманидаги “Ватан” ва Яккасарой туманидаги “Табассум” тўйхонасида, соат 19:00 дан бошлаб Янгиҳаёт туманидаги “Шедевр” тўйхонаси ва Яшнобод туманидаги “Гўзал” маҳалла идорасида текин ош тарқатилади. 

“Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин”, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу акция қайси маблағлар эвазига ташкил қилинаётгани, бу қайси корхонага юкланганига аниқлик киритмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made