TOP-20: жаҳон футболининг энг қиммат клублари эълон қилинди

Спорт 11923
image

COVID-19 пандемияси футболга ҳам спорт жиҳатидан, ҳам молиявий жиҳатдан катта таъсир кўрсатди. “Forbes” нашри 2021 йил бўйича машҳур футбол клубларининг молиявий ҳолатини эълон қилганидан сўнг, карантин чекловлари футболга қанчалик қаттиқ таъсир қилгани янада ойдинлашди.

Журнал маълумотларига кўра, 2019-2020 йилги мавсумда энг яхши 20 та клубнинг ўртача даромади 2017-2018 йилги мавсумга нисбатан 9,6 фоизга, аниқроғи 441 миллион АҚШ долларига камайди.

Ўйинларга ташриф буюришни чеклаш сабабли тушумлар камайганига қарамай, 2021 йилдаги энг қиммат футбол клубларининг нархи икки йил аввал қайд этилган кўрсаткичга нисбатан 30 фоизга ўсган. Шунингдек, рейтингда янги лидерлар пайдо бўлди.

Сўнгги 16 йил ичида Испаниянинг Қироллик клуби “Реал Мадрид” (5 марта) ёки Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби (11 марта) ушбу рейтингда доимий равишда етакчилик қилиб келди. Бу йил эса қиймати 4,76 миллиард АҚШ долларига баҳоланган Испаниянинг “Барселона” клуби илк марта пешқадамликни қўлга олди. 

TOP-20 таликдан Англия Премьер-лигасининг бирданига 9 та клуби ўрин эгаллади.

Рейтинг қуйидаги кўринишда:

1. Испаниянинг “Барселона” клуби. Қиймати – 4,76 миллиард АҚШ доллари;
2. Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби. Қиймати – 4,75 миллиард АҚШ доллари;
3. Германиянинг “Бавария” клуби. Қиймати – 4,215 миллиард доллари;
4. Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби. Қиймати – 4,2 миллиард доллари;
5. Англиянинг “Ливерпуль”. Қиймати – 4,1 миллиард АҚШ доллари;
6. Англиянинг “Манчестер Сити” клуби. Қиймати – 4 миллиард АҚШ доллари;
7. Англиянинг “Челси”. Қиймати – 3,2 миллиард АҚШ доллари;
8. Англиянинг “Арсенал”. Қиймати – 2,8 миллиард АҚШ доллари;
9. Франциянинг ПСЖ клуби. Қиймати – 2,5 миллиард АҚШ доллари;
10. Англиянинг “Тоттенхем”. Қиймати – 2,3 миллиард АҚШ доллари;
11. Италиянинг “Ювентус”. Қиймати – 1,95 миллиард АҚШ доллари;
12. Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби. Қиймати – 1,9 миллиард АҚШ доллари;
13. Испаниянинг “Атлетико”. Қиймати – 1 миллиард АҚШ доллари;
14. Италиянинг “Интер”. Қиймати – 743 миллион АҚШ доллари;
15. Англиянинг “Эвертон”. Қиймати – 658 миллион АҚШ доллари;
16. Италиянинг “Милан”. Қиймати – 559 миллион АҚШ доллари;
17. Италиянинг “Рома”. Қиймати – 548 миллион АҚШ доллари;
18. Англиянинг “Вест Хем”. Қиймати – 508 миллион АҚШ доллари;
19. Англиянинг “Лестер”. Қиймати – 455 миллион АҚШдоллари;
20. Нидерландиянинг “Аякс”. Қиймати – 413 миллион АҚШ доллари.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 412
Рейтинг: 2.9
t
×