TOP-10: дунё юлдузларининг Instagram саҳифасида реклама нархи қанча?

Бу қизиқ 18766
image
-

Instagram ижтимоий тармоғидаги энг қиммат реклама америкалик актёр Дуэйн Жонсон саҳифасига тегишли. Бу ҳақда Буюк Британиянинг “hopperhq” компанияси томонидан юритиладиган рейтингда сўз боради

Маълум қилинишича, Дуэйн Жонсоннинг Instagram саҳифасига битта реклама қўйиш нархи 1 миллион 15 минг АҚШ долларига тенг. Кейинги ўринларда қуйидаги дунё юлдузларининг Instagram саҳифалари туради:

Иккинчи ўринда Кайли Женнер – америкалик модель. Фолловерлар сони: 222 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 986 минг доллар.

Криштиану Роналду и его жена приоделись в узбекские чапаны - Kadara.RU

Учинчи ўринда Криштиану Роналду – португалиялик футболчи. Фолловерлар сони: 271 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 889 минг доллар.

Тўртинчи ўринда Ким Кардашьян – америкалик актриса, фотомодель. Фолловерлар сони: 221 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 858 минг доллар.

Бешинчи ўринда Ариана Гранде – америкалик қўшиқчи. Фолловерлар сони: 191 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 853 минг доллар.

Олтинчи ўринда Селена Гомес – америкалик қўшиқчи, актриса. Фолловерлар сони: 217 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 848 минг доллар.

Еттинчи ўринда Бейонсе – америкалик қўшиқчи. Фолловерлар сони: 169 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 770 минг доллар.

Саккизинчи ўринда Жастин Бибер – канадалик қўшиқчи. Фолловерлар сони: 167 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 747 минг доллар.

Тўққизинчи ўринда Тейлор Свифт – америкалик қўшиқчи, актриса ҳамда режиссёр. Фолловерлар сони: 151 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 722 минг доллар.

Ўнинчи ўринда Неймар – бразилиялик футболчи. Фолловерлар сони: 147 миллион. Instagram саҳифасида реклама нархи – 704 минг доллар.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 692
Рейтинг: 3.1
t
×