Тони Кроос терма жамоадаги фаолияти борасида бир қарорга келди
Спорт
−
06 Июнь 2021
2797Тони Кроос Германия терма жамоасидаги фаолиятини ҳали тугатмоқчи эмас. Бу ҳақда “Реал”нинг германиялик ярим ҳимоячиси кеча, 6 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Терма жамоа чақируви ҳар бир футболчи учун ўта муҳим чорлов, сабаби унга ватандошлари кўз тикиб туради, уларнинг ишончини эса оқлаш керак. Кўпчилик сўраяпти, терма жамоадаги фаолиятимни якунлайманми? Йўқ, мен буни хоҳламайман. Ҳали бу ерда эришмоқчи бўлганларим кўп.
Шундай бўлса-да, “Евро-2020” тугаганидан сўнг Флик билан бу борада яна бир бор гаплашиб оламан. Мен уни анча йиллардан бери танийман, аминманки, у энг тўғри қарорни менга айтади. Ватанимга ёрдам беришга ҳар доим тайёрман”, дейди Кроос.
Маълумот учун Тони Кроос терма жамоадаги фаолиятини 2010 йилда бошлаган ва бу вақт давомида у Германия либосида 100 дан ортиқ ўйин ўтказган. 2014 йилда эса Бразилия майдонларида ўтказилган мундиалда чемпионликни қўлга киритган.
Абдулла Маннонов
LiveБарчаси