Тонга Қироллигида коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди
Олам
−
31 Октябрь 2021
6041Тинч океанида жойлашган Тонга Қироллигида пандемия бошланганидан буён илк бор коронавирусга чалинган бемор қайд этилди. Касаллик ушбу давлатга ташриф буюрган сайёҳда аниқланган. Бу ҳақда Тонга Соғлиқни сақлаш вазири Сиале Акауола маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, сайёҳ Янги Зеландиядан учиб келган ва у Тонгага келганида эмланган бўлишига қарамай COVID-19 учун топширган тести ижобий натижа берган. У биринчи эмлашни сентябрь ойининг охирги ҳафтасида, иккинчисини эса октябрь ойининг ўрталарида олган.
Ўз навбатида, Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайёҳ жўнашдан олдин COVID-19 тести салбий натижа берганини тасдиқлаган.
Маълумот ўрнида, Тонга аҳолисининг қарийб 31 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган ва 48 фоизи вакцинанинг камида битта дозасини олган.
Тонга худди шу номдаги архипелагнинг 177 та оролида жойлашган. У шимолда Самоа сувлари, шарқда Ниуэ, ғарбда Фижи билан чегарадош. Қироллик аҳолиси тахминан 100 минг кишини ташкил қилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркманистон, Шимолий Корея, Тувалу ва Науруда ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь