“Толибон” етакчиси ҳукумат тузиш учун Қобулга етиб келди
Олам
−
21 Август 2021
16080Бугун, 21 август куни “Толибон” ҳаракати сиёсий қаноти раҳбари Абдул Ғани Бародар ҳукумат тузиш масаласини муҳокама қилиш учун Афғонистон пойтахти Қобулга келди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” нашри хабар берди.
“У инклюзив ҳукумат тузиш учун учрашувлар ўтказгани Қобулга келди”, дейди “Толибон”нинг юқори лавозимли вакили.
Хабарга кўра, ташрифнинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмаган.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси