“Толибон” яна “Ал-Қоида” билан биргами?
Олам
−
24 Август 2021
14923“Толибон” Aфғонистонга “Aл-Қоида” террорчиларини киритмасликка ваъда берди. Бу ҳақда “Тhe Washington Post” нашри “Толибон” сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Наимнинг Саудия телевидениесига берган интервюсига асосланиб ёзмоқда.
“Биринчидан, улар Aфғонистонда йўқ. Мен кўп марта айтганимдек, биз ҳеч кимга Aфғонистон ерларини бошқа давлатлар хавфсизлигига қарши ишлатишига йўл қўймаймиз”, дейди Муҳаммад Наим.
Ҳаракат вакилининг айтишича, толибларнинг “Aл-Қоида” билан алоқаси йўқ. Фақатгина икки тузилма аъзолари ўртасида “оилавий алоқалар” бўлиши мумкин.
Шунингдек, ҳаракат Aфғонистоннинг деярли бутун ҳудудини эгаллаб олганидан сўнг, “Aл-Қоида” тарафдорларининг табрикларини аҳамиятли, деб ҳисобламаган.
Қайд этиш керакки, БМТнинг июнь ойидаги ҳисоботида Толибон ва “Aл-Қоида” алоқаларни узмагани келтирилган. Шунингдек, ҳисоботда “Aл-Қоида” Aфғонистоннинг камида 15 вилоятида бўлгани ҳамда 500 нафаргача жангариларни мамлакат бўйлаб жойлаштиргани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Афғонистон Президенти Aшраф Ғани “Толибон” ҳаракати “Aл-Қоида” террорчилик тармоғи, шунингдек “Лашкари-тойиба” ва “Жайши Муҳаммад” террорчилик гуруҳлари билан чуқур алоқа ўрнатганини таъкидлаган эди.
Маълумот ўрнида, 2001 йилда АҚШда амалга оширилган қатор террорчилик ҳаракати айнан “Aл-Қоида”нинг иши эди. Ўша пайтда Афғонистонни бошқараётгани “Толибон” Усама бен Лоденга (“Aл-Қоида”нинг раҳбари — таҳр.) сиёсий бошпана бериб, уни АҚШ қўлига топширишдан бош тортган. Айнан ушбу ҳолат АҚШ тарихида энг узоқ давом этган урушнинг бошланишига олиб келган. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятининг хавотири ҳам “Толибон” ҳамон террорчилик ташкилоти билан биргами, деган савол асосига қурилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь